"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло клубнинг португалиялик ҳужумчи Жоау Феликсни сотиб олиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Феликсда истеъдод бор, лекин "Атлетико"да ҳам у умидларни оқлай олмади. Унинг барқарорлиги ва самарадорлиги ҳақида шубҳалар мавжуд. Аммо, умид қиламизки, уни анчадан бери таниган Сержиу Консейсау унга ўзини топишга ёрдам бера олади", - дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it.
Феликс ҳозирда Лондоннинг "Челси" жамоасида ўйнайди.













