"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клубнинг сўнгги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Шу ойда "шаҳарликлар" Омар Мармуш, Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс билан шартнома имзолади. Трансферларнинг умумий қиймати 150 миллион евродан ортиққа баҳоланмоқда.
"Одамлар "Оҳ, "Манчестер Сити" яна пул сарфлаяпти", дейишларини биламан. Буни муваффақиятга эришмоқчи бўлган барча клублар қилади.
Мен Англиянинг энг йирик клублари сўнгги икки-уч ўн йилликда ҳаммадан кўпроқ маблағ сарфлаётганини кўп марта айтганман. "Ва сўнгги беш йил ичида "Манчестер Сити" соф харажатлар бўйича 11-ўринни эгаллаб турибди", - деди Гвардиола шанба куни "Челси"га қарши АПЛ ўйинидан олдин матбуот анжуманида.













