"Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол жамоага янги келиб қўшилган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Аввалам бор у ажойиб йигит, "Челси"га қарши ўйин осон бўлмади. Мен ёки тажрибалироқ футболчилар унга ҳар қандай ёрдамни аямаймиз", - деди 22 ёшли хорватиялик футболчи ЕЧЛ доирасидаги "Брюгге"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.