Ламин Ямал мавсумдаги 10-голини урди.
"Барселона" вингери Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида "Аталанта"га қарши ўйинда (2:2) ҳисобни очди.
"Барселона"нинг 17 ёшли вингери жорий мавсумда 10 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Ямал клуб учун барча турнирлардаги 28-ўйинини ўтказмоқда.