"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла жамоанинг Чемпионлар лигасидаги амбициялари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионлар лигасида бизнинг амбицияларимиз А Сериядаги каби: биз охиригача боришни истаймиз. Биз барча турнирларда 100% кучимизни бериш ниятидамиз. Кўрамиз нима бўлади", - деди Барелла.
1/8 финалда "Интер" "Ювентус", "Фейеноорд", "Милан" ёки ПСВ билан ўйнайди.