Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Париж “Катта Дубулға” турнирига отланган дзюдочиларимизга оқ йўл тиланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 1-2-февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи 2025-йилнинг илк мусобақаси ўтказилади.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч нафар дзюдочимиз ўз маҳоратини намойиш этади.

Сўнгги Олимпиада манзили татамиларида Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) медаллар учун баҳс олиб боради.

Ўзбекистон дзюдо федерациясида Искандар Расулов мураббийлигида сафарга отланаётган дзюдочиларимиз билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Федерация Бош котиби Азиз Собиров ҳамда федерация раиси маслаҳатчиси Ксеня Гулямова терма жамоамиз аъзоларига Париж турнирида ғалаба ва омад ёр бўлишини тилашди.

Ўз ўрнида дзюдочиларимиз нуфузли мусобақада билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилишларини айтишди.

Манба: judouz
Киритилди: 11:47, 30.01.2025.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик