Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ЕЧЛ. Плей-офф ўйинлари қуръа ташлаш жараёни ҳақида нималарни билиш керак?

Баҳо:
+ | -

2024/25 мавсуми Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинлари қуръаси 31 январь куни Ньонда ўтказилади. Маросим 31 январь куни 16:00да бошланади.

Қуръа ташлаш тартиби
— Умумий босқичда энг яхши 8 жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади.
— 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар 1/8 финалга чиқиш учун плей-офф ўйинларини ўтказади.
— 9-16-ўринлардаги жамоалар "кучлилар гуруҳи"га, 17-24-ўринлардаги жамоалар "кучсизлар гуруҳи"га ажратилади.
— "Кучлилар гуруҳи"даги жамоалари жавоб ўйинларини ўз майдонида ўтказади.
— Жуфтликлар жамоаларнинг умумий босқичдаги ўрнига қараб шакллантирилади:
- 9-10-ўринлар 23-24-ўринлар билан;
- 11-12-ўринлар 21-22-ўринлар билан;
- 13-14-ўринлар 19-20-ўринлар билан;
- 15-16-ўринлар 17-18-ўринлар билан тўқнаш келади.

Плей-офф ғолиблари 1/8 финалга йўл олади ва энг кучли 8 жамоага қарши баҳс олиб боради.

Қуръада иштирок этувчи жамоалар
Қуръада 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар иштирок этади.

Қуръа ташлаш тартиби
- Қуръада 8 та махсус идиш тайёрланади.
- Биринчи навбатда "кучсизлар гуруҳи"дан тартиб рақами 23 ва 24 бўлган жамоалар саватга солинади. Биринчи бўлиб номи чиққан жамоа сетканинг бир томонига, иккинчиси сетканинг иккинчи томонига жойлаштирилади. Шу тариқа, яна 3 та жуфтлик учун (21 ва 22, 19 ва 20, 17 ва 18) қуръа ташланади ва жамоалар ўз жойларини эгаллайди.

Шундан сўнг, "кучлилар гуруҳи" учун қуръа ташланади. 15-16 дан бошлаб, 9-10 гача.

Бир давлат жамоалари ўзаро тўқнаш келиши мумкинми?
Ҳа, бу босқичда битта давлатдан бўлган жамоалар бир-бирига тушиши мумкин.

Плей-офф ўйинлари қачон ўтказилади?
- Биринчи ўйинлар: 11-12 февраль 2025 йил  
- Жавоб ўйинлари: 18-19 февраль 2025 йил  

Ҳар бир клуб бир ўйинни сешанба, иккинчи ўйинни чоршанба куни ўтказади.  

Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф тақвими:
- Плей-офф қуръаси: 31 январь 2025 йил  
- Плей-офф ўйинлари: 11/12 ва 18/19 февраль 2025 йил  
- 1/8 финал қуръаси: 21 февраль 2025 йил  
- 1/8 финал: 4/5 ва 11/12 март 2025 йил  
- Чорак финал: 8/9 ва 15/16 апрель 2025 йил  
- Ярим финал: 29/30 апрель ва 6/7 май 2025 йил  
- Финал: 31 май 2025 йил (Мюнхен)

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 09:28, 31.01.2025.
Ўқилди: 13908 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик