«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер-лигасининг 24-тури марказий учрашувида Лондоннинг «Арсенал» клубидан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Шаҳарликлар" меҳмонда "канонирлар"га 1:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. “Кийиниш хонасидаги муҳит ғазабланарли даражада ва жуда ҳиссиётли эди.
Бироқ жамоа шундай ҳисобда ютқазганда шундай бўлиши ҳам керак эди. Айниқса, ўйиннинг сўнгги ярим соатида", - деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.













