"Манчестер Сити" сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон даврларидан бирини бошдан кечирмоқда, клуб Англия чемпионатида кетма-кет мағлубиятлар аламини тотиб кўрмоқда ва Чемпионлар лигасида ҳам хавотирли ўйин кўрсатмоқда.
Шунга қарамай, россиялик мутахассис Валерий Непомняший каталониялик Хосеп Гвардиола бу инқироздан албатта чиқиш йўлини топишига ишонч билдирмоқда:
"Гвардиола мураббийларнинг энг буюги ва у натижаларни ўзи ҳал қилади. Футбол жамоаси тирик организмга ўхшайди.
У касал бўлиб қолади, баъзи муаммолар бор, бу масалада ташхис тўғри бўлган ва у бу муаммони еча олади", - дея Непомняшийнинг сўзларини келтиради Vprognoze.ru.













