Криштиану Роналду фаолиятидаги 924-голини урди.
Саудия Арабистони лигаси доирасидаги "Ал-Файҳа"га қарши ўйиннинг 74-дақиқасида "Ан-Наср" ҳужумчиси ҳимоячи Наваф Бушал ошириб берган тўпни бир тегиниш билан голга айлантирди.
Португалиялик футболчи фаолияти давомида клублар миқёсида 789 та, терма жамоаси учун эса 135 та гол урган.