Лондоннинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Teamtalk».
Журналистларнинг фикрича, "канонирлар"нинг шорт-листига тўрт нафар ҳужумчи киритилган. Лондон топ-клуби Эван Фергюсон, Александр Исак, Игор Жезус ва Бенжамин Шешко номзодларини кўриб чиқмоқда. "Канонирлар"нинг биринчи танлови "Ньюкасл" ҳужумчиси Исак.













