"Ливерпуль" сардори "Барселона"нинг диққат марказида. El Nacional нашрининг хабар беришича, каталонияликлар 33 ёшли нидерландиялик ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Ван Дейкнинг шартномаси 2025 йил ёзида тугайди, ва "Барселона" уни қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда. Бунга эришиш учун клуб уругвайлик ҳимоячи Роналд Араухони сотиши мумкин, чунки у бир неча АПЛ жамоаларининг диққат марказида турибди.
Ван Дейкнинг 2024/25 мавсуми статистикаси: 32 ўйин, 3 гол, 1 ассист.
Transfermarkt баҳоси: €28 млн.













