"Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон Англия Премьер-лигаси гигантларининг радарида қолмоқда.
Бразилиялик футболчи узоқ вақтдан бери топ-клублар нишони ҳисобланган, бироқ бергамоликлар қишки трансфер ойнасида муҳим футболчисини қўйиб юборишни истамаган. Маттео Мореттонинг сўзларига кўра, Эдерсонга "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Айнан Манчестер грандлари ярим ҳимоячига асосий даъвогарлар саналади.
«Transfermarkt» маълумотларига кўра, Эдерсоннинг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.













