"Барселона" 9 йилдан бери "Севилья"га мағлуб бўлмаяпти.
Ханси Флик шогирдлари Испания чемпионатининг 23-турида рақибларини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.
"Кўк-анорранглилар" охирги марта 2015 йилнинг октябрида андалусияликларга мағлуб бўлганди. Ўшандан бери улар 18 учрашувда ғалаба қозонган, яна тўртта ўйин дуранг билан якунланган.













