"Галатасарой" "Ланс" вингери Пшемислав Франковский билан шартнома имзолади.
29 ёшли польшалик футболчи турк клубига сотиб олиш имконияти билан мавсум охиригача ижара асосида ўтди.
"Ланс" ўз футболчисининг ижараси учун 1 миллион евро олади. Сотиб олиш имконияти 7 миллион евро.
"Галатасарой" билан шартномага кўра, Франковский ижара муддати учун 900 минг евро олади. Агар Туркия Суперлигаси етакчиси футболчини сотиб олишга қарор қилса, унга 2027/28 йилги мавсум охиригача йилига 1,7 миллион евро тўлайди.













