Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Терма жамоамиз иштирок этадиган Осиё чемпионати бошланишига бир кун қолди

Баҳо:
+-1 | -

Эртага, 12 февраль куни Хитойда U20 ёш тоифасида футбол бўйича Осиё кубоги бошланади. Унда қитъамизнинг 16 мамлакат терма жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади. Мазкур кубок 1 март кунига қадар давом этади.

Чемпионатнинг “А” гуруҳида Хитой, Австралия, Қирғизистон ва Қатар термалари жой олган бўлиб, ушбу гуруҳдаги илк учрашувлар 12 февраль куни бўлиб ўтади. Унда Австралия – Қирғизистон, Хитой – Қатар терма жамоалари ўзаро майдонга тушади. “B” гуруҳидаги дастлабки беллашувлар эса 13 февраль куни Ироқ – КХДР ўйини билан бошланиб, Иордания – Саудия Арабистони учрашуви билан якунланади.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси мазкур кубок баҳсларининг “С” гуруҳида Яман, Индонезия ва Эрон терма жамоалари билан рақобатлашади. Терма жамоамиз гуруҳдаги биринчи тур учрашувини 13 февраль куни соат 14:15 да яманлик футболчиларга қарши ўтказади. Шунингдек, бу кунда Эрон ва Индонезия терма жамоалари тўқнашуви ҳам рўй беради.

“D” гуруҳидаги илк тур ўйинларида Жанубий Корея – Сурия, Япония – Таиланд терма жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашувлар 14 февраль куни бўлиб ўтади ва мазкур ўйинлардан сўнг биринчи тур якунланади.

Осиё кубогининг ҳар бир гуруҳда 3 та тур якунида энг яхши натижа қайд этган иккитадан терма жамоа 22-23 февраль кунлари ташкил этиладиган чорак финал босқичига йўл олади. 1/4 финалда “А” ва “B”, “С” ҳамда “D” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўрин эгалари бир-бирларига қарши майдонга тушади. Мусобақанинг ярим финал босқичи 26 январь куни бўлиб ўтади. Финал эса 1 март куни ўтиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: Осиё кубогининг ярим финал босқичига йўл олган терма жамоалар 2025 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Чилида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Киритилди: 13:25, 11.02.2025.
Ўқилди: 2203 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик