Кириш Регистрация

Мбаппе март ойида терма жамоага чақирилади

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе март ойидаги йиғинга чақирилишини маълум қилди.

"Ҳа, у жамоанинг бир қисми бўлади," - деди Дешам L’Equipe нашрининг Мбаппенинг қайтиши ҳақидаги саволига жавобан.

26 ёшли француз сўнгги марта 2024 йилнинг сентябрь ойида Франция терма жамоасида ўйнаган. Шундан сўнг у жамоанинг октябрь ва ноябрь ойларидаги йиғинларини ўтказиб юборди.

20 ва 23 март кунлари Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 1/4 финалида Хорватияга қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 04:21, 14.02.2025.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.