Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

ЎзПФЛ: 2020 йилдан буён ёши кичрайтирилган 8 нафар футболчи аниқланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири сифатида футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчининг биологик ёшини сунъий кичрайтириш масаласи ҳам келтирилган ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Лига мазкур масалада 2020 йилдан буён Адлия органлари билан ҳамкорликда ишлаб, ҳар мавсум сўнгида ўзининг илк профессионал меҳнат шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда улар орасидан ёши кичрайтирилган футболчиларни аниқлайди. Худди шу тартибда Лига 2024-йилги мавсумда илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини Адлия органларига тақдим этганди. Аниқланишича, рўйхатда мавжуд бўлган 364 нафар футболчидан фақатгина бир нафарида бу каби муаммо мавжуд. Яъни, футболчи аслида 2004 йил туғилган бўлса-да, унинг 2006 йилда туғилганлигини тасдиқловчи ҳужжат Лига рўйхатидан ўтказилган.

Адлия вазирлиги мазкур хулосани тақдим этгач, Лига футболчини рўйхатдан ўтказган клубдан унинг тегишли ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича қонун доирасида расмийлаштиришни таъминлашни шу йилнинг 7 февраль санасига қадар амалга оширишни талаб қилганди. Ўтган давр мобайнида клуб ҳамда футболчининг ота-онаси мазкур қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш устида иш олиб борди ва унинг ҳужжатлари ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилиши таъминланди.

Маълумот учун, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Лига 2020 йилдан буён бир қатор футболчиларни ўз ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилишига эришди:

2020: 1 нафар (Қашқадарё вилояти)

2021: 3 нафар (Жиззахдан 2 нафар ва Тошкент вилояти)

2023: 3 нафар (Қашқадарёдан 2 нафар ва Самарқанд вилояти)

2024: 1 нафар (Тошкент вилояти).

Лига футболни ривожлантириш йўлидаги Президент қарор ҳамда фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлиги учун Адлия вазирлигига миннатдорчилик билдиради. Ишонамизки, рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар сабаб яқин йилларда бу каби муаммолар тўлиқ бартараф этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:20, 14.02.2025.
Ўқилди: 1625 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6711]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3863]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3360]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3249]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3100]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3041]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2734]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2580]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2577]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик