Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Хитойлик футболчи ўйинда олган жароҳати сабаб комада қолмоқда

Баҳо:
+ | -

18 ёшли Хитойнинг “Бейжин Гоан” клуби ҳимоячиси Го Цясюан Мадридда “Алкобендас”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида олган жароҳатидан сўнг бир ҳафтадан бери сунъий нафас олиш аппаратида қолмоқда. Футболчининг миясига қон қуйилган. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, тез ёрдам автомобили кўмагида шифохонага ётқизилган футболчига бош мияда қон кетиши кузатилган. Бундай жароҳатдан сўнг тикланиш имкониятлари деярли йўқлиги аниқланган. Учрашувда рақиб футболчиси унинг бошига тиззаси билан зарба берган.

Испанияда футболчини сунъий нафас олиш аппаратидан узиш режалаштирилган эди. Маълум қилинишича, унда клиник ўлим қайд этилган. Аммо спортчининг оиласи клуб раҳбарияти ва Хитой футбол ассоциациясини ҳолатга жалб қилиб, унинг даволаниши ва Хитойга қайтарилиши учун барча харажатларни қоплашга кўндира олди.

Го Цясюан 2023 йилдан буён “Бейжин Гоан” сафида ўйнайди. У, шунингдек, Хитойнинг U-17 жамоасига чақирилган. 2023 йилда Го “Бавария” клубида энг истедодли ёш хитойлик футболчи сифатида амалиёт ўтаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:04, 14.02.2025.
Ўқилди: 2595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.