Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Консейсау ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашмади

Баҳо:
+ | -

Сержиу Консейсау "Верона"га қарши ўйиндан кейин матбуот билан мулоқот қилмади.

"Милан" А Сериянинг 25-турида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Россонерилар" бош мураббийи "Порту"нинг собиқ президенти Жорже Пинто да Кошта вафот этганидан хабар топгач, ўйиндан кейин интервью бермасликка қарор қилди.

"Мураббий кийиниш хонасида, у жуда хафа. "Порту" президенти унинг учун отасидек эди.

Бугунги ғалаба муҳим. Биз устунлик қилдик, улар бу ерга ҳимояланиш учун келишди. Агар ўйин бошида гол урганимизда, ўйин очилиб, ҳаммаси ўзгарган бўларди," - деди "Милан" хўжайинлари маслаҳатчиси Златан Ибраҳимович Sky Sport эфирида.

Киритилди: 05:52, 16.02.2025.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик