Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Поль Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погба билан шартнома имзолаши мумкин. «Manchester Evening News» нашри журналисти Рич Фейнинг хабар беришича, "қизил иблислар" ўтган йилнинг декабрь ойидан буён эркин агент мақомида юрган хавбекка қисқа муддатли шартнома таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 29 февралида Поль Погба допинг истеъмол қилгани учун 4 йилга дисквалификация қилинганди. Кейинчалик французнинг дисквалификация муддати қисқартирилди. Туриннинг "Ювентус" клуби Погбани 2024 йилнинг 1 декабрида эркин агент сифатида жамоани тарк этишини эълон қилди. Ўйинчининг ўйинларда иштирок этишига қўйилган тақиқнинг амал қилиш муддати 2025 йил 10 мартда тугайди.

Киритилди: 23:14, 17.02.2025.
Ўқилди: 4009 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.