Кириш Регистрация

"Барселона" марказий ҳимоячиси Англияга қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен Англияга қайтиши мумкин.

Даниялик футболчи август ойидан буён жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. El Nacional нашрининг Transfer News Live'га таяниб берган маълумотига кўра, "Тоттенхэм" "Челси"нинг 28 ёшли собиқ футболчиси трансфери учун 12,5 млн фунт (тахминан 15 млн евро) тўлашга тайёр. "Барселона" марказий ҳимоячи бўйича таклифларни бажонидил кўриб чиқади.

Андреас Кристенсен 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида Каталония клубига ўтган эди. Апрель ойида 29 ёшга тўладиган футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Киритилди: 12:53, 18.02.2025.
Ўқилди: 1968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.