Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган ОКМК бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Жамоага Украинанинг "Колос" II клуби рақиблик қилди.
Беллашувда "кончилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни Али Абдураҳмонов 88-дақиқада киритди.