Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Абдуқодир Ҳусанов “Реал”га қарши жавоб учрашувида асосий таркибда майдонга тушадими?

Баҳо:
+1 | -

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичига ўтиш баҳси жавоб учрашувида “Реал” “Манчестер Сити”га қарши ўйнайди. Учрашув бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтади.

Нуфузли спорт нашрлари “Манчестер Сити”нинг ушбу учрашув учун танлаши мумкин бўлган асосий таркиби борасида тахминларини билдирди.

Opta нашри ҳимояда Гвардиол, Аке, Рубен Диас, Рико Льюис тўртлиги ўйнаши мумкин, дея ҳисобламоқда.



Sportsmole нашри берган тахминий таркибда ҳам Ҳусанов киритилмаган.

“Манчестер Сити”нинг эҳтимолий асосий таркиби:  Эдерсон; Нунес, Диас, Аке, Гвардиол; Гонсалес; Савиньо, Сильва, Де Брюйне, Мармуш; Ҳоланд.

Нашрнинг фикрича, “Манчестер Сити” ҳам жавоб ўйини олдидан икки карра кучайган ҳимоя чизиғидан фойдаланиши мумкин. Рубен Диас ҳам, Нейтан Аке ҳам мушакларидаги зўриқиш сабабли “Ньюкасл”га қарши ўйинда майдонга тушмади, бироқ Анчелотти жамоасига қарши баҳсда уларнинг майдонга қайтиш имконияти бор.

NBC Sports нашри ҳам жароҳат олган Аканжи ўрнига Льюисни таркибга қўшган.



Sportingnews нашри тахмин қилишича, Абдуқодир Ҳусанов бугун асосий таркибда майдонга тушади.

“Манчестер Сити” таркиби (4-2-3-1, ўнгдан чапга):  Эдерсон (дарвозабон) — Ҳусанов, Диас, Аке, Гвардиол — Стоунс, Нико — Савиньо, Фоден, Мармуш — Ҳоланд.

“Ўнг қанот ҳимоячиси борасида қарор қабул қилиниши керак, чунки биринчи ўйинда Мануэл Аканжи жароҳат олгани сабабли жарроҳлик амалиётидан ўтишга мажбур бўлди. Рико Льюис тўп билан муомала қилишда ишончли вариант бўлса-да, биринчи ўйинда Винисиус Жуниорга қарши қийналди. Шу сабабли, Абдуқодир Ҳусановнинг тажовузкор ўйин услуби муқобил вариант сифатида кўриб чиқилиши мумкин”, дея тушунтириш беради Sportingnews сайти.

Fansided нашри ҳам Ҳусановни бошланғич таркибда майдонга тушиши мумкин, дея ҳисобламоқда.

“Манчестер Сити”нинг тахминий таркиби: Эдерсон, Ҳусанов, Диас, Стоунс, Аке, Льюис, Гвардиол, Савиньо, Фоден, Ҳоланд, Мармуш.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув Гвардиола шогирдларининг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди. Жавоб ўйини бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 19.02.2025.
Ўқилди: 8949 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.