Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Гвардиола Холанд нима учун «Реал»га қарши ўйинда иштирок этмаганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг жавоб баҳсида «Реал»га қарши ўйинда ҳужумчи Эрлинг Холанднинг нега майдонга тушмаганини тушунтирди. Ушбу учрашувда «шаҳарликлар» 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.  

«[Ўйиндан олдин] Эрлинг машғулот ўтказишга уринди, аммо у «Ньюкасл»га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Текширув натижалари унинг ҳолати яхши эканлигини кўрсатди, аммо юрганда ва зинадан тушганда оғриқ ҳис қиларди. Ўйин олдидан у ўзини ёмон ҳис қилаётганини ва «Реал»га қарши ўйнашга тайёр эмаслигини айтди», — деди Гвардиола Manchester Evening News нашрига.  

Холанд Англия чемпионатининг 25-турида «Ньюкасл»га қарши учрашувнинг 88-дақиқасида тиззасидан жароҳат олгани сабабли алмаштирилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:33, 20.02.2025.
Ўқилди: 6809 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.