Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

ОКМК австралиялик марказий ҳужумчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнасининг ёпилишига саноқли кунлар қолганда, ОКМК профессионал футбол клуби таркибни мустаҳкамлаш мақсадида навбатдаги трансферни амалга оширди. Клуб сафини австралиялик кучли ва тезкор марказий ҳужумчи Ажак Риак тўлдирди.

2000 йил 12 декабрь куни Жанубий Судан давлатида туғилган 24 ёшли футболчи ҳужум чизиғининг марказий позициясида ҳаракат қилиш билан бирга, ўнг ва чап қанотларда вингер сифатида ҳам самарали ўйин намойиш эта олади. 192 см бўйга эга бўлган Ажак Риак бунгача Австралия, Индонезия ва Молдова чемпионатларида тўп суриб, ўзининг юқори даражадаги маҳорати билан танилган.

Унинг сўнгги жамоаси Молдова чемпиони «Шерифф Тираспол» бўлиб, футболчи ўтган мавсум давомида 8 та учрашувда майдонга тушган. Шу давр мобайнида 2 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган. Ҳужумчи Жанубуй Судан миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ўз миллий терма жамоаси сафида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келади ва ҳозиргача 11та учрашувда майдонга тушган. Эндиликда, ОКМК ФК ва Ажак Риак ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 10:37, 21.02.2025.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик