Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Равшан Эрматов: «Осиё кубоги каби турнирни юртимизга олиб келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича ариза юборгани ҳақида хабар берган эдик. Бу борада футбол оммасидан келиб тушган саволларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов жавоб бериб ўтди.

— Осиё кубоги мезбонлигини қабул қилиш имкониятлари ҳақида:

— Осиё кубоги қитъамизнинг энг нуфузли футбол турнири ҳисобланади. Шу сабабли мезбонликка даъвогар мамлакатлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳозирда ОФК аризаларни қабул қилмоқда. Кейинги босқичда уларни тасдиқлайди ва расман эълон қилади. Имкониятларни ўрганиб чиқиш жараёни шундан сўнг бошланади. ОФК махсус инспекцияси даъвогар мамлакатлар талабларга қанчалик мослигини аниқлайди. Осиё футбол конфедерацияси қитъамизнинг барча ҳудудларида футбол янада ривожланиши тарафдори. Айни пайтгача миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги аксарият минтақаларда бўлиб ўтган. Марказий Осиё ушбу турнирга ҳозирча мезбонлик қилмаган. ОФК бизнинг минтақага ҳам ўзининг энг катта мусобақаси мезбонлигини тақдим этишига умид билдирамиз.

— Осиё кубоги мезбонларига қандай талаблар қўйилади ва ушбу мамлакатлар бунга тайёрми?

— Агар охирги йилларни оладиган бўлсак, Ўзбекистон учта йирик мусобақага мезбонлик қилди. U-20 ва U-23 Осиё чемпионатлари мезбонлигига номзодимизни юборганимизда дастлаб ОФК бизнинг қанчалик тайёр эканлигимиз борасида ўйланди. Кейинчалик барча талабларни ўз вақтида ва сифатли бажарганимиздан сўнг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади. Меҳмонхоналар, логистика, транспорт ва бошқа йўналишлар халқаро стандартларга мослаштирилди. Ҳозир ташкилий жиҳатдан ОФК ишончини қозонганмиз, деб ўйлайман. Халқаро мақомдаги стадионларимиз ҳам бор. Лекин бизга сиғими каттароқ стадионлар керак. Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз. Қўшниларимиз ҳам барча шароитларни тақдим этишга тайёр. Масалан, Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда 51 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши бошлаб юборилган. Ишончим комил, агар турнир бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади.

— Осиё кубоги мезбонлигининг биз учун қандай ижобий томонлари бор?

— Биринчи навбатда бу футбол мухлислари учун катта байрам. Бугун Осиё футболи ривожланиб боряпти. Энг яхши юлдуз футболчилар қитъамизга келиб ўйнашяпти ва осиёликлар Европанинг энг йирик клубларига йўл олишяпти. Уларнинг ҳаммаси Осиё кубогида иштирок этади ва юртимиз майдонларида унутилмас учрашувлар ўтказишади. Қолаверса, миллий жамоамиз ҳам ўз ҳудудида янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қилади. Қўшни қардош мамлакатлар билан муносабатларимиз янада мустаҳкамланади. Замонавий футбол инфратузилмаси ривожланади ва мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлади. Бутун дунё футбол жамоатчилиги эътибори нафақат футболимизга, балки мамлакатларимиз туризм салоҳияти, маданияти ва тарихига қаратилади. Ўз навбатида футбол орқали юртимиз равнақига ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади. Барча соҳалар сингари футбол ҳам комплекс ва кенг қамровли ҳаракатлар билангина ривожланиб боради. Катта лойиҳалар таъсири энг кичик футбол мактабларигача кириб боради. Шу сабабли, биз Осиё кубоги каби турнирни юртимизга олиб келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 15:02, 26.02.2025.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4706]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3074]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2999]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1829]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1799]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1675]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1541]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1518]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1389]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик