Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Карло Анчелотти: «Биз 52 кун ичида 17 та учрашув ўтказдик! Дам олишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал Сосьедад»га қарши бўлиб ўтадиган Испания Кубоги ярим финали олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди. Ушбу учрашув 26 феврал куни Москва вақти билан 23:30 да старт олади.  

Учрашув ҳақида
««Сосьедад»га қарши ўйнаш доим қийин, улар ҳозир жуда яхши спорт формасида. Испания Кубоги ярим финали ҳар икки жамоа учун муҳим. Биз тенг ва қизиқарли ўйин кутяпмиз».  

Тақвим ҳақида
«Зич тақвимни ҳисобга олсак, биз жуда яхши ҳаракат қиляпмиз, худди бир нечта мусобақада иштирок этаётган бошқа жамоалар каби. Биз 52 кун ичида 17 та учрашув ўтказдик – менинг давримда чемпионатда атиги 30 та ўйин бўларди! Мен ҳам чарчадим, ўйлайманки, сиз ҳам чарчагансиз. Ҳаммамизга дам олиш керак».  

Жамоа ҳақида
«Жамоада яхши муҳит ҳукм суряпти. Мбаппе жуда камтар йигит, у билан бирга жамоамиз ўзини янада ишончли ҳис қилаяпти, чунки у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Биз учун муҳим бўлган Начо, Кроос ва Карвахални йўқотдик, уларнинг ўрнини ёшлар эгаллаши керак. Камавинга, Чуамени, Вальверде, Родриго ва Вини жамоанинг янги етакчиларига айланишлари лозим».  

Хавьер Тебаснинг баёноти ҳақида
«Тебас «Реал» ҳақида жуда кўп гапиряпти, мадридлик миллионлаб мухлисларга ҳурматсизлик кўрсатяпти. Испания футболи учун муҳимроқ мавзулар бор, Ла Лига президенти айнан шу масалаларга эътибор қаратгани маъқул».  

«Мадридликлар ўз клуби билан фахрланади. Мен ўз умрим давомида бундай низони эслай олмайман – «Милан»да ишлаган пайтимда чемпионатни Галлиани бошқарган, у эса ажойиб раҳбар эди ва доим ҳақ бўлган».  

Гюлер ҳақида
«Ҳар бир футболчи мен билан келиб гаплашиши мумкин. Мен уларнинг ҳар бири, айниқса, ёшлар билан доим суҳбатлашаман. Гюлер ҳаракат қиляпти, у майдонга тушишни хоҳлайди, худди бошқа ёш футболчилар каби. Бир пайтлар Вини ва Родриго ҳам худди шундай вазиятда бўлишган – дунёнинг энг кучли жамоасига мослашиш учун вақт керак. Буни ҳамма тушунади, ҳали тушунмаганлар эса тез орада тушунишади».  

Танқид ҳақида
«Танқид – бу тажрибали футболчилар учун муаммо. Ҳаммага ёшлар ёқади, биз эса бобо-бувиларга ўхшаймиз, гўё ҳаммани зериктириб қўйгандек. Мен бунга тушунаяпман, чунки ҳар куни мени кўришдан ҳамма чарчаган бўлиши мумкин. Лекин мен ўзимни ҳали ҳам боладай ҳис қиламан, чунки энтузиазмга тўламан. Бироқ ёш ўтиши билан тажриба ва билим орттирасиз. Тажрибани на сотиб олиш, на ўрганиш мумкин. Фақат вақт сизга ишингизни яхши бажариш учун тажриба беради. Мен 40 йилдан бери футболдаман ва кўп нарсани тушуниб етдим».  

Вальверде ҳақида
«Феде латерал позициясида ўйнай олади, у бу вазифада яхши ҳаракат қилади. Мен шунингдек, Лукаско ҳам кўриб чиқишим мумкин, у аллақачон яхши спорт формасида, сўнгги ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. Шунингдек, бизда Алаба бор. Мен таркиб ҳақида ўйлаб кўраман».  

Модричнинг шартномаси узайтирилиши ҳақида
«Мен бу ишларга аралашмайман. Лука ўз келажаги ҳақида клуб билан музокара олиб боряпти, олдин ҳам шундай қилган. Бизда афсоналар ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга – бу клуб сиёсати. Охир-оқибат энг тўғри қарор қабул қилинади».  

Алаба ҳақида
«У 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, тиззаси унга муаммо туғдирмади. У жуда яхши ўйнади, ўзини қулай ҳис қилди. Дэвид тўлиқ тикланди, аммо 14 ойлик тикланишдан кейин мушак муаммолари пайдо бўлиши мумкин».  

Эндрик ҳақида
«Унинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Эндрик на иккинчи Вини, на Родриго бўлади. Лекин менда у ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ – у ажойиб ҳужумчи бўлади».

Киритилди: 22:50, 26.02.2025.
Ўқилди: 1608 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4826]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4069]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2712]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2385]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2179]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2148]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1824]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1658]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1655]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1625]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.