"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда (3:2) Алехандро Гарначонинг алмаштирилгани ҳақида гапирди.
"Биз 5-3-1 схемасида ўйнашни режалаштирган эдик. Гарначони ўзгартириш хавфли эканлигини биламан, чунки у яккама-якка курашда ўйнашга қодир ягона ўйинчимиз эди, лекин мен ўйинни жамоа назорат қилаётганини ҳис қилдим.
Биз барибир кимнидир алмаштиришга мажбур бўляпмиз", деди Аморим.













