Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Ольмо 5 дақиқада 2 та голли узатма амалга оширди

Баҳо:
+ | -

Дани Ольмо Ла Лигадаги илк голли узатмаларни амалга оширди.

"Барселона"нинг 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ла Лига 26-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг 25 ва 29-дақиқаларида Жерар Мартин ва Марк Касадога ассистентлик қилди.

Бунгача Дани Примерада каталонияликлар сафида 15 та ўйинда 6 та гол урган эди.

Мавсумдаги жами 24 та ўйинда Испания терма жамоаси футболчиси 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Ольмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо профессионал фаолиятини Загребнинг "Динамо" клубида бошлаган. 2024 йилнинг ёзида "Барса" футболчини "РБ Лейпциг"дан 55 млн еврога сотиб олганди.

Киритилди: 21:18, 02.03.2025.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик