Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Миржалол Қосимов: «Хитой ва Жанубий Корея ўртасидаги фарқ жуда ҳам катта эмас»

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрича, Хитой терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви Жанубий Кореяга қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашуви олдидан яхши тайёргарлик вазифасини бажаради.

6 июнь, чоршанба куни Хитойнинг Хоххот шаҳрида Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ушбу учрашув арафасида, 5 июнь, сешанба куни ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

«Биз 11 июнь куни ЖЧ-2014 саралаши доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши муҳим ўйинда майдонга тушамиз. Шундан келиб чиқиб, Хитойга қарши ўртоқлик учрашуви биз учун жуда фойдали ва айни муддао. Хитой терма жамоаси Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Умид қиламанки, ушбу ўртоқлик учрашуви 11 июнь куни яхши ўйин кўрсатишимиз муҳим тайёргарлик вазифасини бажариб беради», - деди Қосимов.

«Хитой терма жамоасига қарши учрашувда биз учун энг асосийси – тайёргарлик , унда қайд этиладиган ҳисоб биз учун катта аҳамиятга эга эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Хитой кучли ва ёш жамоа, шундай экан, 6 июнь куни қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз, деб ўйлайман», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

«Хитойда ёш терма жамоа мавжуд, унга яхши, тажрибали мутахассис бошчилик қилмоқда. Хитой терма жамоаси ярим ҳимояда тўпни кўпроқ назорат қилиб туради, терма жамоа аъзолари техник томондан кучли. Жанубий Корея билан таққослаганда, кореялик футболчилар нисбатан атлетроқ, юқорида ўйнашга ҳаракат қилишади. Умуман олганда, Хитой ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги фарқ кўп ҳам катта эмас», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов 6 июнь куни Хитой, 11 июнь куни Жанубий Корея терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувлар учун жами 23 нафар футболчини жалб қилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:05, 05.06.2013.
Ўқилди: 8867 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик