Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнида, Синдоров 2 поғона юқорилади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси февраль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2773) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди. Бу ойда унинг рейтинг очколари 7 очкога (аввалги ойда 2766) кўпайган.



Бундан ташқари, Жавоҳир Синдоров 29-ўринга кўтарилди. У аввалги ойда 31-ўринда эди. Синдоров рейтинг очколарини 2707 га етказди. Энг кучли шахматчилар рейтингидан Рустам Қосимжонов (2675) ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи 49-ўриндан жой олган ва аввалги рейтинга нисбатан яна 3 поғона пастлаган. 2670 рейтинг очкосига эга шахматчи аввалги ойга нисбатан бир поғона юқорилади. Аввалги ойда 66-ўринда қайд этилганган Шамсиддин Воҳидов 51-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Якуббоев (2654) бу ойда 71-ўринга тушиб кетди.

Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликдан қолди — 2707.



Маълумот учун, ҳозирда Чехиянинг Прага шаҳрида Prague Masters 2025 турнири бўлиб ўтмоқда. 26 февралдан 7 мартга қадар давом этадиган мазкур мусобақанинг Challengers гуруҳида ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев иштирок этмоқда. 5-тур натижаларига кўра, у ўз гуруҳида етакчилик қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:32, 03.03.2025.
Ўқилди: 3495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик