"Арсенал" Чемпионлар Лигасида қаторасига бешинчи ўйинда ғалаба қозонди.
Бугун Микель Артета жамоаси Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида ПСВни тор-мор этди - 7:1.
Лондон клуби ушбу турнирда кетма-кет бешта ғалабага эришди, улардан тўрттаси йирик ҳисобда.
"Арсенал" ва ПСВ ўртасидаги жавоб ўйини 12 март куни бўлиб ўтади.