Винисиус самарадорлик нуқтаи назаридан муваффақиятсиз даврни ўтказмоқда.
"Реал" вингери Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетико"га (2:1) қарши дастлабки ўйинда гол ура олмади ва голли узатмани амалга ошира олмади.
Сўнгги 10 та ўйинда бразилиялик футболчида атиги 1 та гол ва 1 та ассист бор.
Умуман олганда, Винисиус клуб учун мавсумдаги 37 ўйинда 17 гол ва 10 голли узатмани амалга оширган.













