"Бавария" "Бохум"га қарши ўйиннинг биринчи ярмида бир киши кам бўлиб қолди.
42-дақиқада мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Палинья тўпга улгурмай туриб, "Бохум" ярим ҳимоячиси Жоргос Масураснинг болдирини ўз бутсалари билан босди.
Бош ҳакам Кристиан Дингерт португалиялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. ВАР воқеани баҳолагандан сўнг қарорга эътироз билдирмади.














