"Милан" вингери Кристиан Пулишич А Серия доирасида "Лечче" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйин бизнинг мавсумни қандай ўтказаётганимизни айтиб беради: биз яхши ўйнаймиз, беш-олтита вазият яратамиз, рақиб эса биринчи зарбаси билан гол уради.
Аммо мен 0:2 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам ғалабага ишонгандим", — деди америкалик футболчи.













