Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Бразилияга учиб кетди

Баҳо:
+1 | -

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Конфедерациялар Кубоги баҳсларини бошқариш учун 7 июнь куни Бразилияга учиб кетди.

Таъкидлаш лозим, бундан бироз аввалроқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси номига ФИФА ҳакамлар қўмитасидан ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг Конфедерациялар Кубоги баҳсларига таклиф этилганлиги тўғрисида расмий хат келган эди. 16-30 июнь куни Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубоги баҳсларида Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ҳамда Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам беришади.

Маълумот учун, ФИФА Конфедерациялар Кубоги - 2013 баҳслари бу йили ҳисоб бўйича тўққизинчи маротаба ўтказилмоқда. Мазкур мусобақада ҳар бир қитъанинг (АФК, УЕФА, ОФК, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ) сўнгги чемпионлари билан бир қаторда, жаҳон чемпионати ғолиби ҳамда турнир мезбони иштирок этади.

Қайд этиш лозим, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг биригадаси Конфедерациялар Кубоги баҳсларида биринчи марта ҳакамлик қиладилар. Маълумот ўрнида, Эрматов шу пайтгача 2010 йилги жаҳон чемпионати баҳслари, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида иккита жаҳон чемпионати финал босқичлари, Олимпиада ўйинлари ва клублар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионати баҳсларида ишлаган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:55, 07.06.2013.
Ўқилди: 5067 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.