Кириш Регистрация

Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнлари кўздан кечирилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, айни кунларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида замонавий футбол инфратузилмасини ўзида мужассам этиши кўзда тутилган Миллий футбол марказининг қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. ЎФА раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ қурилиш жараёнини яқиндан кўздан кечириш ва масъуллар билан лойиҳанинг кейинги режаларини муҳокама қилиш мақсадида қурилиш объектида бўлди.

Марказ таркибида замонавий меҳмонхона, футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Миллий терма жамоалар учун тайёргарлик базаси, Республика футбол академияси, спорт тиббиёти ва реабилитация марказлари ўрин олиши кўзда тутилган. Ишчи гуруҳ томонидан қурилиш жараёнларини сифатли, белгиланган муддатда ва талаб даражасида якунлаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ВАР тизими учун махсус хоналар ажратиш, уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Футбол соҳасини рақамлаштириш ва ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш, селекция жараёнида инсон омилларини қисқартириш ҳамда ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Футбол инфратузилмасининг муҳим қисми бўлган майдонларни халқаро талабларга мос ҳолатга келтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Тиббий ва реабилитация марказини замонавий стандартларга мувофиқ ташкил этиш ва футболчилар учун қулай шароитлар яратиш юзасидан тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳ томонидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 23:37, 14.03.2025.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.