"Ноттингем Форест" сафарда АПЛ 29-туридан ўрин олган баҳсда "Ипсвич Таун"ни мағлуб этди - 4:2.
"Ўрмончилар" сафида Энтони Эланга дублни расмийлаштирди. Швециялик футболчи 37 ва 41-дақиқаларда гол урди. Яна биттадан голга Никола Миленкович (35-дақиқа) ва Жота Силва (87-дақиқа) муаллифлик қилди.
Мезбонлардан Йенс Каюсте (82) ва Жорж Херст (90+3) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
"Ноттингем Форест" (54) эса АПЛда учинчи ўринда бормоқда. "Ипсвич" (17) турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
Параллель ўйинларда "Эвертон" ва "Вест Хэм" дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Вулверхэмптон" сафарда "Саутгемптон"ни мағлуб этди (2:1).