Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Фабио Капелло: «Ўйиндан кейин кийиниш хонасида ўйинчиларимни мақтадим»

Баҳо:
+1 | -

Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло Португалия билан ўйин хулосалари ҳақида журналистлар билан ўртоқлашди.

-Ўйиндаги ҳакамликка қандайдир эътирозингиз борми?
-Ҳакамлар ишини муҳокама қилиш менга ёқмайди. Чунки баъзида ҳакам сени фойдангга, баъзида эса рақиб фойдасига қарор чиқаргандек кўринади.

-Ўтгазиб юборилган гол ҳақида. Нима деб ўйлайсиз, бу бир футболчининг хатосимиди ёки жамоавий ўйиндаги камчиликми?
-Биргина футболчининг хатоси эмас бу ерда. Жарима зарбаси вақтида ҳимоячиларимиз ўз ўрнида эдилар. Тўп узатиш ажойиб чиқди, хавфни бартараф этиш жуда қийин эди.

-Сизнингча Кержаковнинг муаммоси нимада?
-Кержаков қандай ўйнаганидан жуда хурсанд бўлдим. У катта ҳажмдаги ишни бажарди, прессингда иштирок этди, рақибдан тўп олиб қўйди ва тўп билан яхши муомалада бўлди. Эҳтимол унинг ҳаракатлари гол уриш учун етарли бўлмагандир, аммо мен Кержаковга яхши баҳо берган бўлардим.

-Айтингча, Россия терма жамоаси ўйиннинг 20-дақиқасидан сўнггина ўйнашни бошлагандек туюлмадими сизга? Буни қандай изоҳлайсиз?
-Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. Ўйиннинг бошланиши биз учун ҳар сафаргидек бўлгани йўқ. Аммо биз тезда ўнгланиб олган ҳолда ўйиннинг боришини ўзгартира олдик. Ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида футболчиларимни мақтадим. Ўйлайманки, уларга нисбатан жуда тўғри муносабатда бўлдим. Биз ғалаба қозониш учун охиригача ҳаракат қилдик.

-Козловнинг миллий термадаги дебютини қандай баҳолайсиз? Анюковда жиддийроқ жароҳат борми?
-Анюковни тиззасига рақиб футболчиси қаттиқ тепиб олди. Шунинг учун ўйинни давом эттира олмади.
Козловга келсак, унинг ўйинга қўшилиб кетганидан хурсанд бўлдим. У соғлом, ўзига ишонч билан ҳаракат қилди. У терма жамоага лойиқ футболчи эканини исботлади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:34, 08.06.2013.
Ўқилди: 4469 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.