Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Шомуродов тепган пенальтини қайтарган дарвозабонга Ўзбекистон клубларидан таклиф бор

Баҳо:
+ | -

Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Эржан Toкатаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларидан қизиқиш бўлмоқда. Бу ҳақда журналист Александр Троицкий Telegram каналида хабар берди.

Манбага кўра, Жаҳон чемпионати саралаши 7-тур доирасидаги Ўзбекистонга қарши баҳсда кўрсатган ўйинидан кейин бир нечта клублар Toкатаевга алоқага чиққан. Улар орасида Россия Премьер Лигаси ва Биринчи Лигаси жамоалари, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг иккита клуби бор. Ҳозирча ушбу жамоаларнинг номи ошкор қилинмаган.

Футболчи Тошкентдаги ўйинда 8 та сейв амалга оширди ва Элдор Шомуродов томонидан амалга оширилган пенальтини қайтарди. Шунингдек, у Sofascore томонидан учрашувнинг энг яхши 2-ўйинчиси сифатида эътироф этилди — 8,5 балл.

Эржан Toкатаев ҳозирда Туркия Биринчи  Лигаси жамоаси “Шанлурфасфор” сафида ҳаракат қилади. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Кипер бунгача Қирғизистоннинг “Дордой” ва “Олға”, шунингдек Қозоғистоннинг “Турон” ҳамда “Каспий” каби жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:28, 23.03.2025.
Ўқилди: 4007 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик