Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Универсиада-2013»да «Насаф»нинг 8 нафар аъзоси иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз талабалари ўртасида мунтазам ўтказиб келинаётган “Универсиада” беллашувларида “Насаф”нинг  8 нафар аъзоси турли вилоят терма жамоаси сафида ҳаракат қилишиб, мусобақа совриндорлари сафидан жой олишди.

Бевосита мусобақага тўхталадиган бўлсак, кеча ярим финалнинг илк учрашувида қашқадарёлик футболчилари Тошкент шаҳри жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Хоразм терма жамоаси фарғоналик рақибларини 4:2 ҳисобида таслим этишди.
 
Бугун 3-ўрин учун кучган баҳсда эса қашқадарёлик футболчилар Фарғона вилояти жамоасини билан куч синашишди.  Ушбу ўйинни  “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бевосита ўйин ўтадиган стадиондан туриб кузатди. Беллашув йирик 4:1 ҳисобида қашқадарёлик футболчиларнинг ғалабаси билан интиҳо топди.  Ўйиндаги барча голларга “Насаф” футболчилари муаллифлик қилишди. Лазиз Убайдуллаев ўз ҳисобига “дубль” расмийлаштирган бўлса, Фарруҳ Сайфиев ва Миржалол Мўминов ҳам рақиб дарвозасини ишғол этишди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида эса кутилганидек Тошкент шаҳри жамоаси Хоразм вилояти терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлар Шаҳбоз Эркинов ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобига ёзилди.

Натижада ушбу нуфузли мусобақада қатнашган “Насаф”нинг барча 8 нафар аъзоси медаллар шодаси билан ортга қайтадиган бўлишди. Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Шерзод Аъзамов, Тоҳир Абдураззоқов, Лазиз Убайдуллаев ва Миржалол Мўминов мусобақа бронза медалини қўлга киритган бўлишса, Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилган Мақсуд Каримов кумуш, Тошкент шаҳри жамоаси сафида майдонга тушган Мирзакамол Камолов ўз жамоалари сафида олтин медалга сазовор бўлишди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:16, 08.06.2013.
Ўқилди: 4009 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.