Кириш Регистрация

Аморим "Барселона"нинг собиқ футболчисини "МЮ"га олиб келмоқчи

Баҳо:
+1 | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўзининг собиқ жамоаси "Спортинг"да вингер Франсишку Тринкауни сотиб олишга тайёр.

Аморим бу ёзда Жейдон Санчо ва Маркус Рэшфордни сотишни кутмоқда, шунинг учун янги ҳужумчи олиб келиш Рубеннинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсадларидан биридир.

The Sun нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг ушбу ҳудуд учун номзодлар рўйхатини якшанба куни Данияга қарши ўйинда Португалия терма жамоаси сафида иккита гол урган 25 ёшли Тринкау бошқармоқда.

"Барселона"даги фаолияти давомида Тринканунинг шартномасида товон пули 400 миллион фунт стерлингдан кўпроқ бўлган, аммо вингер ҳеч қачон "Ноу Камп"да ўйнаб кета олмади ва ҳатто "Вулверхэмптон"да бир мавсумни ижарада ўтказди.

Тринкауга "Арсенал" ва "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо "Манчестер Юнайтед"нинг энг катта таҳдиди "Барселона" бўлиб, у ўйинчини 20 миллион фунт стерлингга қайтариб олиш имкониятига эга.

Аморим уларнинг Лиссабонда бирга ишлаш тажрибаси иккала қанотда ўйнай оладиган Тринкауни "МЮ"га ўтишга кўндиради деган умидда.

Киритилди: 13:02, 25.03.2025.
Ўқилди: 3425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.