Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Ноттингем"нинг асосий ҳужумчиси сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Крис Вуд жамоасининг энг муҳим ўйинлари олдидан жароҳат олди.

Келаётган шанба куни "Форест" Англия кубоги ярим финалига чиқиш учун "Брайтон" билан, уч кундан сўнг эса Премьер-лигада "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади.

Аммо эндиликда ушбу ўйинларда Вуднинг иштирок этиши сўроқ остида турибди, чунки 33 ёшли ҳужумчи Янги Зеландия терма жамоасининг Янги Каледонияга қарши ўйинда (3:0) захирага олинган эди.

The Independent нашрининг таъкидлашича, 18 та голи билан "Форест"ни Премьер-лиганинг жорий мавсумида учинчи ўринни сақлаб қолишга ёрдам берган Вуднинг ўнг сонида муаммолар пайдо бўлган. Крис Ноттингемга қайтганидан кейин текширувдан ўтказилади.

Киритилди: 13:13, 25.03.2025.
Ўқилди: 483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.