Кириш Регистрация
29/03 18:00 Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29/03 18:30 Насаф 0-0 Нефтчи
29/03 19:00 Венеция 0-1 Болонья
29/03 19:00 Комо 1-1 Эмполи
29/03 20:00 Машъал 1-0 Сўғдиёна
29/03 20:15 Эспаньол 1-1 Атлетико
29/03 20:30 Пахтакор 0-1 Динамо
29/03 22:00 Ювентус 1-0 Женоа
29/03 22:30 Алавес - Райо Вальекано
30/03 00:45 Лечче - Рома
30/03 01:00 Реал Мадрид - Леганес
30/03 15:30 Кальяри - Монца
30/03 17:00 Хетафе - Вильярреал
30/03 18:00 Фиорентина - Аталанта
30/03 19:15 Барселона - Жирона
30/03 21:00 Интер - Удинезе
30/03 21:30 Валенсия - Мальорка
30/03 21:30 Атлетик Бильбао - Осасуна
30/03 23:45 Наполи - Милан
31/03 00:00 Бетис - Севилья
31/03 21:30 Верона - Парма
31/03 23:45 Лацио - Торино
01/04 00:00 Сельта - Лас-Пальмас

Тимур Кападзе: «Эронни мағлуб этишимиз мумкин эди, аммо дуранг адолатли натижа бўлди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Эронга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эронни Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман ва уларга муваффақият тилайман. Жуда қизиқарли ва жозибали ўйин бўлди, ҳар икки жамоа гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга эди. Биз ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо натижа адолатли бўлди. Ҳар ҳолда, биз энди кейинги ўйин ҳақида ўйлаяпмиз".

У қўшимча қилди: "Футболчиларимга яхши ўйин учун ташаккур билдираман. Ўзбекистон мухлисларига ҳам чексиз миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар бизга келиб, рағбат беришди ва қўллаб-қувватлашди. Ўзбекистон халқи учун хурсандман ва улар биз учун дуо қилганларига миннатдорман. Умид қиламанки, кейинги ўйинда йўлланма олишимизга имконият пайдо бўлади".

У Ўзбекистон терма жамоасида қолиш-қолмаслиги ҳақида шундай деди: "Умид қиламанки, биз Жаҳон чемпионатига йўлланма олганимиздан кейин ҳам Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлиб қоламан".

2018 йилдаги Эронга қарши ўйин ҳақида гапирар экан, Кападзе шундай деди: "Биз ўшанда ёш жамоа эдик, Эрон ҳам кучли жамоа эди. Биз ёш таркиб билан майдонга тушдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Мен ўшандаги Эрон жамоасини ҳозирги жамоа билан солиштирмоқчи эмасман, чунки ўша даврдаги баъзи футболчилар ҳали ҳам ўйнашмоқда".

Футболдаги ривожланиш ҳақида у шундай деди: "Бизда аниқ режа бор ва шунинг учун ривожланишимиз давом этмоқда. Миллий жамоамизга шахсан Президент томонидан қўллаб-қувватлаш бор. Биз ёшлар футболига кўпроқ эътибор қаратяпмиз, шу орқали келажакда кучлироқ ва яхшироқ жамоа тузишни мақсад қилганмиз. Ҳатто янги футболчиларни катта футболга олиб киришни ният қилганмиз".

Жамоасидаги йўқотишлар ҳақида шундай деди: "Биз олдинги ўйинларда Эронни яхши таҳлил қилдик ва уларнинг кучли ҳамда заиф нуқталарини ўргандик. Тактик жиҳатдан бутунлай тайёр эдик, аммо 3 та асосий футболчимиз майдонга туша олмади. Гарчи ўринбосарлар яхши ўйнашган бўлса ҳам, бу жуда муҳим ўйин эди".

Эрон чемпионати савияси ҳақида гапирар экан, Кападзе шундай деди: "Эрон лигаси юқори даражада. Мен ҳам бир пайтлар футболчи бўлганман ва уларга қарши ўйнаганман, ўша пайтда ҳам улар яхши савияга эга эди. Машарипов ва Ўрунов ҳам Эрон лигаси ҳақида яхши фикр билдиришади, чунки улар доимо миллий жамоа йиғинига тайёр ҳолда келишади".

Киритилди: 23:59, 25.03.2025.
Ўқилди: 4214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz