Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

AS нашри мақоласи: Ҳусанов — миллий қаҳрамон

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг AS нашри "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Ўзбекистонга келиб кетишини ёритишга қарор қилди.

"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон шон-шуҳрат ва қимматбаҳо совғалар билан кутиб олинди.

Элита футболчиларни кам етиштирувчи ва ҳали бирор марта жаҳон чемпионатида иштирок этмаган мамлакат учун ўз футболчисининг "Манчестер Сити"га ўтишини катта воқеа деб аташ мумкин. Ҳусанов айнан шу ҳолатни бошдан кечирмоқда. У янги клуби билан келишувга эришганидан сўнг биринчи марта миллий терма жамоага чақирилди ва катта тантана билан кутиб олинди.  

Тошкентга қўнган заҳотиёқ мухлислар уни кутиб турган эди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари унга ўзига хос анъанавий бош кийим совға қилишди. Миллий терма жамоа йиғинига келганида эса уни Ўзбекистон футболи мутахассисларидан бири 300 000 еврога баҳоланадиган Mercedes автомобили билан тақдирлади. Биринчи машғулотда эса барча эътибор Ҳусановда эди. Барча микрофонлар унинг олдида эди. 21 ёшли футболчи ҳақиқий кумирга айланган. Шунингдек, у ушбу сафардан фойдаланиб, уйланди. Бу, шубҳасиз, унинг ҳаётидаги энг эсда қоларли кунлардан бири бўлмоқда.  

Ҳусанов катта жамоатчилик учун ҳали номаълум футболчи бўлиши мумкин, бироқ уни Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги Олимпиада учрашувида ёки Чемпионлар Лигасида "Реал Мадрид"га қарши баҳсда кўриш мумкин эди. Унинг "болажон" чеҳраси бўлишига қарамай, Ҳусанов жуда тезкор ва интуитив ҳимоячи. У дунёдаги энг кучли ҳимоячилардан бирига айланиш учун барча қобилиятларга эга. Атиги бир ярим йил ичида у Беларусда ўйнашдан "Манчестер Сити"гача кўтарилди. Бу оралиқда у "Ланс" клубида ҳам ўйнаб, барчани ҳайратда қолдирган эди. У Англия премьер-лигасида ўйнаган тарихдаги биринчи ўзбек футболчиси ва шу боис унинг ватани учун ҳақиқий элита лойиҳаси ҳисобланади".

Манба: as.com
Киритилди: 23:21, 26.03.2025.
Ўқилди: 4825 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.