Жанубий Корея - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтадиган 11 июнь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Япония метеорология марказига таяниб, Кореянинг www.sports.chosun.com сайти хабар тарқатди.
Манбада келтирилишича, ёмғир қисқа муддатли, аммо вақти-вақти билан ёғади. Бу эса майдонда сув тўпланишига ва тўпнинг ҳаракатланиш тезлигига таъсир қилиши мумкин.
Ўйин пайтида ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.