Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Классен "Аякс" сафида гол уриш борасида Суаресдан ўтиб кетди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия чемпионатининг 27-тури бўлиб ўтди. ПСВ ўз майдонида "Аякс"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионлик учун имкониятларини сезиларли даражада пасайтирди.

Учрашувдаги биринчи гол 35-дақиқада Дэви Классен томонидан киритилди. Бу унинг Амстердам клуби учун Эредивизиондаги 82-голи бўлди. Бу статистика Классенни 21-асрдаги футболчилар орасида иккинчи ўринга олиб чиқди. У 81 та гол урган Луис Суаресдан ўзиб кетди.

Биринчи ўринни 121 та гол урган Ян-Клаас Хунтелаар ишончли тарзда эгаллаб турибди. Эндиликда "Аякс" 9 очколик устунлик билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 22:09, 30.03.2025.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.