Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

Эртага Осиёда ЖЧ йўлланмалари учун кураш давом этади

Баҳо:
+-1 | -

Бугун эрталаб ФИФА расмий сайти Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашуви ва ЖЧ саралашининг Осиё минтақасидаги бошқа ўйинлари ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди. Унинг терма жамоамиз ва "В" гуруҳи ҳақидаги қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кириш
Осиё Бразилия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган 2014 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзининг иккинчи жамоаси номини эртага аниқлаб олиши мумкин. Сешанба куни "А" гуруҳи етакчилари сўнгги раунднинг 9-турида ўзаро тўқнаш келадилар. Меҳмонлар Ўзбекистон терма жамоаси учун ушбу ўйиндаги уч очко ЖЧ эшикларини очса, Ж.Корея учун вазият бироз бошқачароқ: мезбонлар агар шу турдаёқ йўлланмани нақд қилишни хоҳлашса ғалаба қозониш билан бирга Эрон Теҳронда Ливанга имкониятни бой беришини кутиши керак.

"В" гуруҳида эса Австралия ва Иордания Мельбурнда ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушадилар. Иккала жамоа ҳам 2-ўриндаги Уммондан икки очкога ортда қолмоқда. Аммо уммонликлар бу турда дам олишади, шу боис жамоалар Япониядан кейинги ўринни эгаллаш учун баҳслашишади. Энг сўнгги поғонадаги, аммо йўлланмадан ҳамон умидини узмаган Ироқ эса аллақачон ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Японияни қабул қилади.

Марказий ўйин
Жанубий Корея-Ўзбекистон. Статистикага кўра, мезбонлар Марказий Осиё жамоасига 1994 йилдан буён ютқазмай келмоқда. Жамоаларнинг ўтган йилги Тошкентдаги учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Миржалол Қосимов жамоаси сўнгги беш ўйиндан буён мағлубиятсиз одимламоқда, айни пайтда Корея хусусида бундай деб бўлмайди.

Ўзбекистон терма жамоасида мотивация анча юқори. Тайёргарлик доирасида Хитойга қарши ўртоқлик учрашувини 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаганлари уларга қўшимча куч бағишлайди. Миржалол Қосимов ЖЧнинг аввалги учта саралашида эришолмаган орзусига бугун ўз шогирдлари билан етишиши мумкин. Қўшимча қилиш керакки, жамоанинг таянч футболчилари - сардор Сервер Жепаров, ярим ҳимоячи Тимур Кападзе ва Александр Гейнрихда рақиб чемпионатида орттирилган тажриба бор.

Ливандаги қониқарсиз 1:1 натижасига қарамай, кореяликлар бош мураббийи Чой асосий таркибда ўзгартиришлар қилмоқчи эмас. Хужум чизиғида "Жеонбук Моторс" вакили Ли Донг Гук тўп суриши, унинг ортидан эса яқинда терма жамоага қайтган Ким Нам Ил ҳаракат қилиши ҳақиқатга яқин. ОФКнинг йил ўйинчиси ҳисобланган Ли Кеун Хо ўз тезкорлиги билан ўзбеклар ҳимоясида бўшлиқлар пайдо қилиши кутилмоқда. Сон Хёнг Мин эса иккинчи қаватда мезбонларнинг устунлигини таъминлаши керак.

Футболчи
Сервер Жепаров ЖЧнинг мамлакат учун бу сафарги тарихий саралашида ҳам асосий ролни бажаришда давом этади. 2011 йилда "Сеул" шарафини ҳимоя қилган Жепаров бу мавсум "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасида тўп сурмоқда. Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси майдонни кўра олиши, техника ва тажрибаси билан Жанубий Кореяни мағлубиятга учратишга ҳаракат қилиб кўради.

Рақам
4 - квартет жамоалар - Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Ўзбекистон - улар ҳисобида ҳозирча биргина мағлубият бор ва улар курашда давом этадилар.

Сўз
Мираброр Усмонов, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти: "Аввал ҳам ЖЧга чиқишга жуда яқин келганмиз, аммо бу сафар биз финал босқичига албатта қадам қўямиз. Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўриш ва унинг жаҳоннинг энг яхши терма жамоалари билан ўйинини кузатиш жуда катта ифтихор бағишлайди."

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 11:13, 10.06.2013.
Ўқилди: 7021 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик