Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбекистон терма жамоаси Эрондан ўтиб кетдими?

Баҳо:
+3 | -

Яқинда Эроннинг Football360 нашри ўзбек футболи Эрондан ўтиб кетди сарлавҳаси остида катта мақола эълон қилди. “Дарё” таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистон футболи ҳали ҳам Эрондан ортда қолмоқда. Умуман олганда, миллий жамоа Осиёда Япония ва Эрондан кейин 3-ўринда турибди.

"Ростини айтсам, Эрон футболи ҳамон биздан ҳамон олдинда. Биз ўтиб кетишга ҳаракат қилмоқдамиз. Фикримча, Абдуқодир Ҳусанов “Сити”га ўтгани, уни Винисиус Жуниор каби юлдузларга қарши ўйнаб, унга 90 дақиқа давомида ўйин бермагани сабаб форслар бу каби фикрларни илгари сурмоқда. Агар тарозининг бошқа палласига ҳужум чизиғимизни қўйсак, Эрон — Ўзбекистон баҳсида ҳаракат қилган Сардор Азмун ва Меҳди Тареми каби етакчилари эвазига форсларнинг олд чизиғидаги ҳужумчилар бизникилардан устунроқ. Ҳимоя чизиғида эса ўзбекистонликлар рақибидан яхшироқ. Таъкидлаш керакки, ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги каттароқ турнирларга эътибор қаратсак, деярли барчасининг финалига Ўзбекистон терма жамоаси қатнашган. Қолаверса, ўтган йили тарихда илк марта Олимпияда йўлланмасига ҳам эга чиқилди. Шунинг ҳисобига нафақат Эрон, балки бошқа нуфузли нашрлар ҳам терма жамоамизни тобора кучайиб бораётганини айтишмоқда. Фикримча, Ўзбекистон — ҳозирда Осиёнинг Япония ва Эрондан кейинги 3-жамоаси", дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев “Дарё” нашри билан суҳбатда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:58, 31.03.2025.
Ўқилди: 4172 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.